Тошкентда хотинини ертўлага қамаб қўйган эр 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Ҳодисалар

Тошкентда хотинини ертўлага қамаб қўйган эр 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди

42

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Яшнобод туман суди хотинини қариндошларининг тўйига юбормаслик учун куч ишлатиб, уни ертўлага қамаб қўйган 42 ёшли эркакка нисбатан ҳукм чиқарди. Судланувчи ўз аёлини бир кун давомида озиқ-овқатларсиз қолдирган ва унга тан жароҳати етказган.

Суд ҳужжатларига кўра, воқеа 2023 йилнинг июль ойида содир бўлган. 1984 йилда туғилган эркак аёлини Самарқанддаги тўйга боришини тақиқлаш мақсадида кўп қаватли уйнинг ер тўласига қамаган. Бундан ташқари, у аёлини қўлларига қувватлагич (зарядка) сими билан уриб, енгил тан жароҳати етказган. Оилада тўрт нафар фарзанд бўлиб, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар 2016 йилдан буён давом этиб келган.

Суд эркакни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича айбдор деб топган. Хусусан, 138 (Зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 126¹-моддалари (Оилавий (маиший) зўравонлик) буйича жиноятлар мажмуи тариқасида эркакка 3 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган. Аввалроқ эҳтиёт чораси сифатида қўлланилган "муносиб хулқ-атворда бўлиш тилхати" бекор қилиниб, эркак суд залининг ўзидаёқ қамоққа олинди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда ҳомиладор аёлини тириклайин кўмган эркакка 2 йил 8 ой ва 18 кунга озодликдан маҳрум қилинганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...