Загрузка
Загрузка
Тошкентда хусусий клиникада боланинг ўлими бўйича тергов бошланди
Ҳодисалар

Тошкентда хусусий клиникада боланинг ўлими бўйича тергов бошланди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Болакайнинг ўлими юзасидан пойтахтдаги хусусий клиникалардан бирида жиноят иши қўзғатилган. Тергов Жиноят кодексининг 116-моддаси ("касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик") бўйича бошланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Текширув давомида маълум бўлишича, операция вақтида бола 8 ёшда бўлган. Аввалроқ хабарларда 9 ёш кўрсатилган эди.

Прокуратуранинг таъкидлашича, ишга алоқадор шахсларни сўроқ қилиш, юзлаштириш ва бир қатор экспертизалар ўтказилгандан кейингина иш бўйича якуний хулосалар чиқариш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, фожиа 25 август куни ринопластика жарроҳлик амалиёти вақтида содир бўлган. Жарроҳлик амалиётидан бир ҳафта олдин бола тиббий кўрикдан ўтказилган ва операцияга қўйилган, бироқ у операция хонасидан тирик чиқа олмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...