Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 12 сентябрь куни тунги соат 00:45 ларда Тошкентнинг Чилонзор туманида Spark ва ЙПХ хизмат автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, 2008 йилда туғилган йигит давлат рақам белгисиз Sparkни бошқариб келаётган. У учинчи қатордан биринчи қаторга кескин йўналиш ўзгартиргани натижасида Чўпон ота кўчаси томонда ҳаракатланаётган ЙПХ инспектори бошқарувидаги Lacetti хизмати автомобили билан тўқнашган.
Ҳодиса жойида ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳлар мавжуд емас