Загрузка
Загрузка
ЙПХ инспекторлари ҳужжатларни текшириш  учун “Малибу”ни тўхтатишган. Шундан сўнг уларнинг  ёнига  ички  ишлар идорасининг  сохта ходими етиб келиб, “разборка” қилмоқчи бўлган. Видео
Ҳодисалар

ЙПХ инспекторлари ҳужжатларни текшириш учун “Малибу”ни тўхтатишган. Шундан сўнг уларнинг ёнига ички ишлар идорасининг сохта ходими етиб келиб, “разборка” қилмоқчи бўлган. Видео

1035
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙПХ инспекторлари ҳужжатларни текшириш учун аёл ҳайдовчи бошқарувидаги “Малибу”ни тўхтатишган. Шундан сўнг ўзини ички ишлар идорасининг ходими деб таништирган бир эркак етиб келиб, инспекторлар билан “разборка” қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тузилиши жиҳатидан бақувват эркак очиқчасига ЙПХ инспекторлари ва жараённи видеога олаётган операторга нисбатан ўзини қўпол тутган. У ҳаттоки камерини синдириб, эвазига дарҳол 1 минг доллар беришга тайёрлигини айтган.

Текширувдан сўнг аниланишича, ғазабланган “разборчи”нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мутлақо алоқаси йўқ экан. Автомобиль эса жарима майдончасига олиб борилган. Эркакнинг тақдири нима бўлгани ҳақида ИИББ маълумот бермаган. Бироқ, бу каби ҳатти-ҳаракат учун бир-икки суткага “ёпиб” қўйиш яхши сабоқ бўларди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...