Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун Ўзбекистон Суперлигаси-2026 мавсумининг сўнгги иштирокчиси маълум бўлди. Ҳал қилувчи баҳсда "Бухоро" минимал ҳисобда "Орол"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, юқори дивизиондаги ўрнини сақлаб қолди. Сўнгги 24 йилда Суперлигада ўйнамаган "Орол" учун бу натижа элита турнирга қайтиш имкониятини йўқотиш эди.
Учрашувдаги ягона гол 32-дақиқада грузиялик футболчи Табатадзе томонидан киритилди. "Орол" Про Лигада "Олимпик" устидан қозонилган ғалаба эвазига Суперлигага қайтиш имкониятига эга эди.
Жамоа футболчиларига "Бухоро"ни мағлуб этган тақдирда Chevrolet Cobalt ваъда қилинган.
Шу тариқа, Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги таркибида 16та жамоа ўрин олган: Андижон, "Бунёдкор," "Бухоро," "Динамо," "Локомотив," "Машъал," "Насаф," "Навбаҳор," "Нефтчи," АГМК, "Пахтакор," "Қизилқум," "Қўқон," "Сўғдиёна," "Сурхон" ва "Хоразм."
Эслатиб ўтамизки, "Нефтчи" 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Изоҳлар мавжуд емас