Загрузка
Загрузка
Женевадаги ядро музокараларида АҚШ Эронга қатъий шартлар қўйди: охирги имконият кимга "кулиб боқади"
Дунё

Женевадаги ядро музокараларида АҚШ Эронга қатъий шартлар қўйди: охирги имконият кимга "кулиб боқади"

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Женевада АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида ўтган уч соатлик тўғридан-тўғри ҳамда Уммон воситачилигидаги музокаралар тафсилотлари маълум бўлди. Нуфузли нашрларининг хабар беришича, Вашингтон Теҳроннинг ядровий дастурини тўлиқ жиловлашга қаратилган кескин талаблар пакетини тақдим этган.

Аввалроқ Эрон ва АҚШ ўртасида Женевада бўлиб ўтган билвосита музокараларнинг иккинчи раунди якунларига кўра, томонлар бўлажак келишувнинг асосий йўналишлари ва тамойиллари бўйича умумий келишувга эришгани, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи музокараларда сезиларли илгарилаш кузатилгани ва эндиликда томонлар келишувнинг расмий матнини лойиҳалаш босқичига ўтишга тайёрлигини маълум қилгани ҳақида маълум қилган эдик.

АҚШнинг асосий шартлари Фордо, Натанз ва Исфаҳондаги учта асосий ядровий иншоотни бутунлай йўқ қилиш, 10 000 кг бойитилган уран захирасини АҚШга топшириш ҳамда уранни бойитиш жараёнини нол даражага туширишни кўзда тутади. 2015 йилги келишувдан фарқли ўлароқ, янги шартларда чекловлар муддати белгиланмаган бўлиб, улар доимий характерга эга бўлиши талаб қилинмоқда.

Музокаралар давомида Эрон томони ҳам ўз ядровий келишув лойиҳасини тақдим этган ва жараёнда МАГАТЭ директори Рафаел Гросси иштирок этган. АҚШ Теҳрон ядровий қуролдан воз кечишини исботлаган тақдирдагина уранни бойитиш ҳуқуқи бўйича маълум "мослашувчанликка" йўл қўйиши мумкинлигини билдирган.

Иқтисодий чекловлар масаласида Вашингтон "қадамма-қадам" стратегиясини таклиф қилмоқда: дастлаб минимал санкциялар бекор қилинади, агар Эрон шартларга тўлиқ риоя қилса, енгилликлар кўлами кенгайтирилади.

Экспертларнинг фикрича, ушбу дипломатик уриниш "охирги имконият" бўлиши мумкин, чунки якуний қарор кўп жиҳатдан Трамп маъмуриятининг Виткофф ва Кушнер ҳисоботи асосидаги позициясига боғлиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...