Загрузка
Загрузка
Чет давлатга ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, фуқароларни қарийб 65 минг долларга чув туширган аёл қўлга олинди
Ҳодисалар

Чет давлатга ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, фуқароларни қарийб 65 минг долларга чув туширган аёл қўлга олинди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё вилоятида муқаддам фирибгарлик учун судланган ва хавфли рецидивист деб топилган аёл TikTok ижтимоий тармоғи орқали тўрт нафар фуқарони Жанубий Кореяга ишга юбориш ҳақидаги ёлғон ваъдалар билан алдаб, жами 60 минг доллар ва 60 миллион сўм миқдоридаги маблағни ўзлаштирган.

Гумонланувчи ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жабрланувчиларга иш визаси ва ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, уларнинг ишончига кирган. Суриштирув давомида аёл уч нафар фуқародан 20 миллион сўмдан, яна бир жабрланувчидан эса 60 минг доллар пулни бўлиб-бўлиб ўз банк картасига ўтказиб олгани аниқланган. Аёл ўз кўрсатмасида хорижга ишга юбориш ваколатига эга эмаслигини, қўлга киритилган барча маблағларни шахсий қарзларини ёпиш учун сарфлаб юборганини тан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари фуқароларни хорижда ишга жойлашиш учун фақат лицензияга эга ташкилотларга мурожаат қилишга ва ижтимоий тармоқлардаги шубҳали шахсларга пул ўтказмасликка чақирган.

Ўтган йилнинг июнь ойида ҳам Ўзбекистонда фуқароларга осон иш топиш ёки чет элда ўқишни ваъда қилаётган консалтинг фирмалари устидан  Рақобат қўмитасига шикоятлар келиб тушган эди. Одамлар визаларни расмийлаштириш, шартномалар ва ҳамроҳлик учун пул тўлашган, аммо охир-оқибат ҳеч қаерга кетишмаган ва пулларини қайтариб олишмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...