Загрузка
Загрузка
2025 йилда Россияга энг кўп ташриф буюрганлар — ўзбекистонликлар
Дунё

2025 йилда Россияга энг кўп ташриф буюрганлар — ўзбекистонликлар

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025 йилда Россияга энг кўп Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари борган. Уларнинг аксарияти ишлаш учун кетган.

Йил бошидан буён Россия Федерацияси ҳудудига 1,8 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари кириб борган. Иш юзасидан 1,3 миллион киши борган, 291 минг нафари (деярли 16 фоизи) шунчаки шахсий ташриф буюрган, 1,5 фоизи эса ўқиш учун борган.

Кучли бешликка Қозоғистон (1,5 миллион), Тожикистон (800 мингдан ортиқ), Хитой (760 мингдан ортиқ) ва Қирғизистон (500 минг) фуқаролари ҳам кирди.

Шунингдек, Абхазия, Арманистон, Озарбайжон, Беларус ва Мўғулистон фуқаролари ҳам келганлар бўйича топ-10 таликка кирди.

Аввалроқ Россияда 2025 йилнинг олти ойида 587,8 мингта миграция қонунчилиги бузилиши аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...