Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Брюсселнинг Евроквартал ҳудудида норозилик намойишига чиққан фермерлар Европарламент бинолари мажмуаси яқинида автомобил шиналарини ёқиб, кескин ҳаракатларни амалга оширди. Улар бунга ЕИнинг Европа аграр соҳасига нисбатан позициясини ўзгартиргани билан изоҳламоқда.
17 декабрда бошланган намойиш жараёнида ҳудуд усти қора тутун билан қопланган, полиция вертолётлари эса ҳаводан назорат олиб борган. Намойишчилар олиб келган кўплаб тракторлар узлуксиз сигнал бериб, вазиятни янада шовқинли қилган.
Шунингдек, Европа парламенти биноси олдида намойишчилар дастлаб полицияга картошка ва лавлаги улоқтирган, полиция бунга сув пуркагичлар билан жавоб қайтарган. Кейинроқ вазият зўравонликка айланиб кетди: намойишчилар парламент биносига тошлар, тутунли шашкалар ва мушакбозлик уюштирди, майдонда эса тракторлар дарахтларни қўпораётгани кўринди.
Полиция тажовузкор намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди.
Хавфсизлик кучлари намойишчиларга нисбатан фаол куч ишлатмади. Евроквартал периметрини ўраб турган полиция ходимлари бироз ичкарига чекинган ва вазиятни кузатишда давом этди. Ҳозирча фермерлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувлар қайд этилмаган.
Воқеага Европа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашнинг камайиши ва Европа Иттифоқининг Жанубий Америка умумий бозори (MERCOSUR) мамлакатлари билан эркин савдо шартномаси сабаб бўлган.
Брюссел кўчаларини тўлдириб турган минглаб тракторлардаги баннерларда: "Стоп MERCOSUR", "Агар фермер ўлса, сиз ҳам ўласиз", "Европа фуқаролар учун", "Бирдамлик ва Европа Иттифоқининг умумий қишлоқ хўжалиги сиёсати" деб ёзилган.
Брюссел полицияси тракторлар сони 4000-5000 та атрофида деб айтмоқда. Тадбир ташкилотчилари — Европа Иттифоқи Ёш Фермерлар Федерацияси ва 40 тагача миллий қишлоқ хўжалиги ассоциациялари — 18 декабрь кунининг охирига қадар пойтахтда Европа Иттифоқи бўйлаб 8000 та трактор ва 50 000 иштирокчини қатнашишини маълум қилган.

Изоҳлар мавжуд емас