Ҳиндистонда давосиз Нипах вируси тарқалмоқда
Дунё

Ҳиндистонда давосиз Нипах вируси тарқалмоқда

41

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ғарбий Бенгалия штатида аниқланган вирус тиббиёт ходимларига ҳам юққан. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу патогенни ўта хавфли деб баҳоламоқда.

Ҳиндистон расмийлари Ғарбий Бенгалия штатида Нипах (Nipah) вируси тарқалишини жиловлашга уринмоқда. 2026 йилнинг 25 январь ҳолатига кўра, камида 5 та ҳолат расман тасдиқланган, уларнинг аксарияти тиббиёт ходимларидир. Касаллик юқтирганлар билан алоқада бўлган 100 га яқин киши зудлик билан уй карантинига олинган.

Вирус асосан мевахўр кўршапалаклардан, зарарланган мевалар орқали ёки касалланган одам билан яқин мулоқотда бўлганда юқади.

Иситма, бош ва мушак оғриғи, кўнгил айниши каби аломаиларга эга. Оғир ҳолатларда энцефалит (мия яллиғланиши) ривожланиб, бемор 24-48 соат ичида кома ҳолатига тушиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, бу вирусдан ўлим даражаси 40 фоиздан 75 фоизгачани ташкил этади.

Нега бу хавфли? Нипах вирусига қарши ҳозирча ҳеч қандай вакцина ёки махсус даво мавжуд эмас. Даволаш жараёни фақат аломатларни енгиллаштириш билан чекланади. Ҳозирда Калькуттадаги шифохоналарда даволанаётган беморлардан бирининг (ҳамшира) аҳволи ўта оғир ва у кома ҳолатида қолмоқда.

Ғарбий Бенгалия соғлиқни сақлаш департаменти Калькутта ва унга яқин ҳудудларда назоратни кучайтирган. Аҳолига меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш ва кўршапалаклар бўлиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқ туриш тавсия этилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...