Загрузка
Загрузка
Рустам Минниханов тўртинчи маротаба Татаристон раҳбари этиб қайта сайланди
Дунё

Рустам Минниханов тўртинчи маротаба Татаристон раҳбари этиб қайта сайланди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рустам Минниханов Татаристон раҳбари сайловида 100 фоиз баённомалар сарҳисоб қилингач, 88,1 фоиз овоз билан ишончли ғалабага эришди. Унга қарийб 2 миллион киши овоз берган. Ушбу сайловда ғалаба қозонган Минниханов кетма-кет тўртинчи марта Татаристонни бошқаришда давом этади.

Сайловда яна уч нафар номзод иштирок этган. КПРФдан Татаристон Давлат кенгаши депутати Ҳафиз Миргалимов 4,97 фоиз овоз олган, бу 110 минг сайловчи демакдир. Россия Пенсионерлар - ижтимоий адолат учун партиясидан Виталий Смирнов 1,90 фоиз ёки 42 мингга яқин овоз олди. "Байлиқ № 3" компанияси директори ўринбосари, ЛДПР номзоди Руслан Юсупов сайловчиларнинг 4,20 фоизини олган, яъни уни 93,5 минг   киши қўллаб-қувватлган.

Минниханов биринчи марта 2010 йилда Татаристонни бошқарган, сўнгра 2015 ва 2020 йилларда қайта сайланган. Бунгача у 2005 йилдан буён республика бош вазири лавозимида ишлаб келаётганди. 2023 йил январь ойида Татаристон Конституциясига ўзгартириш киритилиб, республика раҳбари лавозими "раис" деб атала бошланди.

Илгари республика раҳбарининг ваколат муддати кетма-кет икки муддат билан чекланган эди. Чекловлар 2021 йил охирида олиб ташланди, бу Миннихановга янги муддатга номзодини илгари суриш имконини берди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...