Загрузка
Загрузка
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёль умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Дунё

Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёль умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сеул марказий округ суди Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёльни 2024 йил декабрь ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш орқали исён ташкил қилганликда айбдор деб топди ва уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. 

Суд раиси Жи Гви Ённинг таъкидлашича, собиқ давлат раҳбарининг ҳаракатлари конституциявий тузумни жиддий равишда бузиш ва ҳокимиятни ноқонуний эгаллашга уриниш деб баҳоланган.  

Прокуратура аввалроқ Юн Сок Ёль учун ўлим жазосини талаб қилган эди, бироқ суд умрбод қамоқ жазосини етарли деб топган. Мазкур иш доирасида собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён 30 йилга, разведка собиқ қўмондони Ро Сан Вон 18 йилга ва собиқ полиция бошлиғи Чо Жи Хо 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. 

Суд ҳукмига кўра, собиқ президент ҳарбийларни Миллий ассамблея биносига юбориб, сиёсий рақибларини ҳибсга олишга уриниш орқали парламент фаолиятини фалаж қилишга интилган. 

Юн Сок Ёль суд жараёнида ўз айбини тан олмай, ўз ҳаракатларини "либерал демократияни сақлаб қолиш" ва мухолифатнинг "парламент диктатураси"га чек қўйиш билан изоҳлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрдаги муваффақиятсиз ҳарбий ҳолат эълонидан сўнг президентга нисбатан импичмент эълон қилинган ва у 2025 йил апрель ойида лавозимидан четлатилган эди. Шу йилнинг январь ойида у ҳибсга олишга қаршилик кўрсатгани учун бошқа бир иш бўйича 5 йилга қамалган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...