Загрузка
Загрузка
Капитал бозорига 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади
Иқтисод

Капитал бозорига 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев капитал бозорини ривожлантириш ва банк соҳасини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича тақдимот билан танишди. Асосий мақсад — капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш. Эндиликда хорижий валютадаги облигациялар чиқаришга рухсат берилади, "дуал листинг" жорий этилади.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги қимматли қоғозларнинг умумий бозор қиймати 275 триллион сўмни ташкил этса-да, унинг ЯИМга нисбати 20 фоиз бўлиб, бу жаҳон кўрсаткичларидан анча паст. Шу муносабат билан, Президент маҳаллий капитал бозорига камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Бундан кейин маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида халқаро стандартлар асосида қимматли қоғозларни жойлаштириш (dual listing) амалиётига рухсат берилади.

Валюта облигациялари, глобал депозитар тилхатлар (GDR), хорижий қимматли қоғозлар ҳамда биржа инвестиция фондлари (ETF) каби янги инструментлар жорий этилади.

Маҳаллий компания ва банкларга Тошкент фонд биржасида хорижий валютада облигациялар чиқаришга рухсат бериш орқали ташқи бозорга чиқмасдан валюта жалб қилиш имконияти яратилади.

Эмитентларга ўз капитали ҳажмидан ортиқ, таъминотсиз облигациялар чиқариш имконияти берилади.

Ушбу ҳуқуқий режим кенгайтирилиб, чет эл компанияларининг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари билан савдо қилишга рухсат берилади.

Тақдимотда сўнгги етти йилда тижорат банкларининг активлари 5,3 баробар ўсиб, 877 триллион сўмдан ошганини таъкидланди. Мамлакат илк бор Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Молиявий секторни баҳолаш дастурида иштирок этган.

Келгуси йилда Ўзбекистон молия секторини Базель қўмитасининг Самарали банк назорати бўйича 29 та асосий тамойилига тўлиқ мослаштириш белгиланди.

Барча тижорат банкларида молиявий ҳисоботларни тўлиқ халқаро стандартлар асосида юритиш мақсад қилинган. Шу сабабли тез фурсатда Базель III стандартларини жорий қилинади. Ҳукумат ва Марказий банк иштирокида Молиявий барқарорлик кенгашини ташкил этилади.

Президент мазкур ислоҳотлар иқтисодиётни барқарор молиялаштириш ва халқаро инвестицияларни фаол жалб этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...