Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Хитойдан ананас ва мандарин импорт қилишни вақтинча тақиқлади
Иқтисод

Ўзбекистон Хитойдан ананас ва мандарин импорт қилишни вақтинча тақиқлади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитойдан келтирилган 20 та юк партиясида хавфли карантин зараркунандалари аниқлангани сабабли, ушбу давлатдан мандарин ва ананас олиб киришга вақтинчалик чеклов жорий этилди. 

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, Хитойдан импорт қилинган меваларда тизимли равишда зарарли организмлар топилган. Шу сабабли, мамлакат фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хитойдан ананас ва мандарин учун карантин рухсатномаларини бериш тўхтатиб қўйилган. 

Марказий фитосанитария лабораториясида ўтказилган текширувлар маҳсулот таркибида цитрус оқ-қаноти (Dialeurodes citri Ashmead), шарқ цитрус қалқондори (Unaspis yanonensis Kuwana), ананас унсимон қурти (Dysmicoccus brevipes Cockerell) хавфли зараркунандалар борлигини тасдиқлаган.

Хитойнинг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти расман огоҳлантирилган ҳамда барча тегишли ҳужжатлар тақдим этилган. Тақиқ ушбу муаммолар ва зарарланиш сабаблари Хитой томонидан тўлиқ бартараф этилгунга қадар амалда бўлади. 

Мутасаддилар ушбу чора хавфли зараркунандаларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва маҳаллий қишлоқ хўжалигига зарар етказишининг олдини олишга қаратилганини, аммо улар инсон соғлиги учун зарарли эмаслигини таъкидламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...