"Ўзбеккино"  Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади
Жамият

"Ўзбеккино" Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратади

662

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. "Ўзбеккино" миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади.

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида “ Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Даниянинг “Danmon Group” компанияси ўртасида "Ўзбекфильм” киностудияси кино ускуналари, технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилишди. Лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилади. Кино жиҳозларини модернизация қилиш билан бир қаторда, “Ўзбекфильм” киностудияси майдончаси қайта таъмирдан чиқарилади.

"Ўзбеккино" компанияси бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, компаниянинг технологик базаси ва унинг бўлимларини ҳар томонлама қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ амалга оширилади.

Лойиҳада “Ўзбекфильм”нинг фильм яратиш жиҳозлари ва ҳужжатли фильмлар киностудияси, мультипликацион студия ҳамда республика кино фондининг тўлиқ янгиланиши кўзда тутилган.

Янги жиҳозлар ёрдамида давлатимиз ва хориж архив фондларида сақланаётган кинотасмаларни рақамлаштириш ва қайта тиклаш имконини қўлга киритамиз.

"CANON, APPLE, VICON ва шу каби бошқа компаниялар бизга Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратишимизга имкон беради”, дея қўшимча қилди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+