Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Беларусь Ўзбекистон билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг асосий қисмини миллий валюталарда — сўм ва беларус рублида амалга оширишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Беларусь Миллий банки бошқарув раиси Роман Головченко Ўзбекистоннинг Беларусдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашувда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирда икки мамлакат ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг катта қисми учинчи давлатлар валютасида, асосан АҚШ долларида амалга оширилмоқда. Роман Головченконинг фикрича, мамлакатлар иқтисодиёти кўлами ва мувозанатли товар айланмаси ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш улушини ошириш учун яхши шароит яратмоқда. Бунинг учун ҳукуматлар ва икки давлат марказий банклари ҳамкорлиги муҳимлиги қайд этилган.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ҳам муҳокама қилинган. Роман Головченконинг маълум қилишича, 2025 йилда ўзаро товар айланмаси 30 фоиздан ортиқ ўсган, 2026 йилнинг биринчи ярмида ҳам ижобий динамика сақланган. Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик энди нафақат савдо, балки қўшма лойиҳалар ва инвестициявий ҳамкорликни ҳам қамраб олмоқда.
Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов эса икки мамлакат ва уларнинг раҳбарлари ўртасида юқори даражадаги ишонч мавжудлигини таъкидлаган. Унга Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги товар айланмасини 2 миллиард долларга етказиш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш вазифаси қўйилганини маълум қилган.

Изоҳлар мавжуд емас