Загрузка
Загрузка
B1 сертификатига эга бўлган абитуриентларга бериладиган баллар миқдори маълум бўлди
Жамият

B1 сертификатига эга бўлган абитуриентларга бериладиган баллар миқдори маълум бўлди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида хорижий тил сертификатларини тан олиш тартибига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган янги қоидаларга кўра, чет тили фани мажбурий ҳисобланган бакалавриат йўналишларига кирувчи абитуриентлар учун B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатлар ҳам имтиёз тақдим этади. 

Янги тартибга мувофиқ, B1 даражасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентларга чет тили фанидан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида ўзлаштириш баҳоси берилади. Шунингдек, инглиз тили фани бўйича TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси энди 1-6 баллик тизим асосида белгиланиши белгиланган.

Педагогларни рағбатлантириш тизимида ҳам бир қатор ўзгаришлар кўзда тутилган. Хусусан, инглиз тили бўйича TKT, TESOL, TEFL ва TESL сертификатларига эга ўқитувчиларга устама тўлашда сертификатнинг амал қилиш муддати ҳисобга олинади. Касб-ҳунар таълими муассасаларида хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берувчи педагоглар учун B2 даражадаги сертификатга лавозим маошининг 50 фоизи, C1 даражасига эса 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланган. 

Бундан ташқари, Digital SAT сертификатининг математика қисмида 750 ва ундан юқори балл тўплаган ўқитувчиларга ҳам қўшимча устамалар жорий этилгани. Умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ҳам B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар эгаларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби йўлга қўйилган. 

Ушбу ўзгаришлар нафақат абитуриентларнинг хорижий тилларга қизиқишини ошириш, балки таълим тизимидаги педагог кадрларнинг малакасини халқаро стандартлар асосида рағбатлантиришни мақсад қилган.

Бундан ташқари мамлакатда мактаб битирувчилари ва абитуриентлар учун ягона имтиҳон жорий этиш режалаштирилмоқда. У бир вақтнинг ўзида мактаб учун якуний баҳо ва олий таълим муассасаларига кириш учун асос бўлиб хизмат қилади, бу эса вақтни тежаш, харажатларни камайтириш ва ўқувчиларнинг стрессини камайтириш имконини беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...