Загрузка
Загрузка
Навоийда фуқарони ишга жойлаштириш эвазига пул олган тиббиёт ходимлари қўлга олинди
Ҳодисалар

Навоийда фуқарони ишга жойлаштириш эвазига пул олган тиббиёт ходимлари қўлга олинди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилояти Навбаҳор туманида тиббиёт бирлашмасига ишга киритишни ваъда қилиб, пора олган тиббиёт ходимлари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, тезкор тадбир давомида қонунбузарлик ҳолати ашёвий далиллар билан аниқланди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси ходими ҳамда реанимация бўлими ҳамшираси фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман тиббиёт бирлашмасига фаррош вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Гумонланувчилар ўз хизмат ваколатларидан фойдаланиб, ушбу хизмат эвазига фуқародан 10 миллион сўм миқдоридаги маблағни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Бухоро вилоятидаги туманлардан бири соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари катта миқдорда пора олишда ушланганди. У тиббий буюмлар хариди бўйича тузилган шартнома орқали 150 миллион сўм "улуш" талаб қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...