Загрузка
Загрузка
Марказий банк Humans иловасидаги шубҳали пул ечиш ҳолатлари бўйича текширув бошлади
Жамият

Марказий банк Humans иловасидаги шубҳали пул ечиш ҳолатлари бўйича текширув бошлади

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Марказий банки фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида Humans иловаси орқали амалга оширилган шубҳали маблағ ечиш ҳолатлари юзасидан оператив текширувларни бошлади. Банк регулятори хавфсизликка оид эҳтимолий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Humans билан боғлиқ бир қатор тўлов ва P2P операцияларини вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатма берган.

Марказий банкнинг расмий маълумотига кўра, фуқаролар Humans иловасига боғланган банк карталаридан уларнинг хабари ва розилигисиз пул маблағлари ечиб олингани ҳақида мурожаат қилган. Шундан сўнг регулятор барча шубҳали транзакцияларни, техник жараёнларни ва Humans билан ҳамкор платформа ўртасидаги амалий алоқаларни тўлиқ ўрганиш мақсадида текширув бошлаган.

Регулятор текширув якунлангандан сўнг қўшимча расмий ахборот берилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Ўзбекистонда фуқароларнинг банк карталаридан уларнинг рухсатисиз ва ҳеч қандай шубҳали ҳаракатларсиз (файл юклаш, SMS-код киритиш каби) пул ечиб олиниши билан боғлиқ оммавий шикоятлар кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Жабрланувчиларнинг айтишича, Humans рақамига уланган карталардангина сирли тарзда маблағлар йўқолмоқда. Ҳолат юзасидан компания билан боғланиб, маълумот олган эдик.

Шу билан биргa, Humans компанияси бир неча ойлар аввал молиявий мажбуриятларни бажармагани сабабли суд тартибида банкрот деб топилган. 14 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди «Octobank»нинг даъвоси асосида «Humans» банкрот эканини тасдиқлаган ва компанияга нисбатан фаолиятни тўхтатмасдан ликвидация жараёни бошланган.

Суд қарори компаниянинг катта миқдордаги қарз мажбуриятларини ўз вақтида қопламагани билан изоҳланган.

Шу тариқа, Humans билан боғлиқ вазиятда бир вақтнинг ўзида икки муҳим жараён амалга ошмоқда: Марказий банк томонидан пул ечиб олишга оид шубҳали ҳолатлар юзасидан текширув олиб борилмоқда ва компаниянинг банкротлик бўйича суд қарори кучда қолмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...