Humans алоқа компанияси иловасига уланган карталардан оммавий пул ечиб олинмоқда. Компания изоҳ берди
Жамият

Humans алоқа компанияси иловасига уланган карталардан оммавий пул ечиб олинмоқда. Компания изоҳ берди

73

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, сўнгги кунларда Ўзбекистонда фуқароларнинг банк карталаридан уларнинг рухсатисиз ва ҳеч қандай шубҳали ҳаракатларсиз (файл юклаш, SMS-код киритиш каби) пул ечиб олиниши билан боғлиқ оммавий шикоятлар кузатилмоқда. Жабрланувчиларнинг айтишича, Humans рақамига уланган карталардангина сирли тарзда маблағлар йўқолмоқда. Ҳолат юзасидан компания билан боғланиб, маълумот олдик.

09_12_2025_06_46_59_photo_2025-12-07_20-22-58.jpg

photo_2025-12-09_11-43-48.jpg

Ҳозирда Humans иловасининг ўзида маблағ ўтказмалари тарихини кўриш имконияти мавжуд эмас. Фойдаланувчилар ечилган пуллар тарихини фақат бошқа банк иловалари орқали кўришмоқда.

Хабарларга кўра, бундай ҳолатлар ўтган йилдан бери кузатилаётган бўлса-да, компания масъуллари фуқаролар мурожаат қилганда "эртага-индинга" дея муаммони ҳал қилишни чўзиб келмоқда.

Жабрланувчиларнинг таъкидлашича, улар ҳеч қандай шубҳали файл юкламаган, SMS-кодни киритмаган ва шахсий маълумотларини ҳеч кимга ошкор қилмаган. Бу ҳолат фирибгарликнинг янги ва яширин механизми ишлатилаётганидан далолат бериши мумкин.

Batafsil.uz мухбирига Humans техник кўмагидан маълум қилинишича, фирибгарлик схемаси фош этилган: рухсатсиз шахслар фойдаланувчиларнинг аккаунтларига кириб, уларнинг розилигисиз молиявий операцияларни амалга оширган.

"Биз барча маълумотларни тегишли давлат органларига топширдик ва тергов бошланди. Бизнинг ҳозирги мақсадимиз - таъсирланган мижоз сифатида тақдим этган маълумотларни имкон қадар тезроқ тўплаш ва текшириш", - дея таъкидлади Humans.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...