Загрузка
Загрузка
Швециядан миграция қонунчилигини бузган 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Жамият

Швециядан миграция қонунчилигини бузган 21 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 11 февралга ўтар кечаси Швецияда миграция қонунчилигини бузган 21 нафар ҳамюртимиз махсус чартер рейс билан Тошкент халқаро аэропортига олиб келинди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар кўмагида ташкил этилган ушбу парвоз Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органларининг яқин ҳамкорлигида амалга оширилган

Маълум бўлишича, ватанга қайтарилган фуқаролар аввалроқ Швеция ҳудудига кириш ва яшаш тартиб-қоидаларини бузган ҳолда миграция назоратига тушган. Тошкент аэропортида кутиб олинган йўловчилар қийин вазиятда кўрсатилган ёрдам учун давлат раҳбариятига миннатдорлик билдиришган. 

Расмий идоралар хорижга кетаётган фуқароларни мезбон давлат қонунчилигига қатъий риоя қилишга ва нолегал миграция оқибатларидан огоҳ бўлишга чақирмоқда. 

Олдинроқ АҚШдан ҳам 44 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилингани ҳақида хабар берган эдик. Тошкентга етиб келган чартер рейсдаги ноқонуний йўллар билан Америкага киришга уринган ватандошларимиз йўлдаги қийинчилик, 20-30 минг доллар маблағ йўқотиб, ойлаб ҳибсхоналарда сақлангани ҳақида сўзлаб берган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...