Ушалмаган Америка орзуси: "У ердаги овқатни ҳайвон ҳам емайди"
Жамият

Ушалмаган Америка орзуси: "У ердаги овқатни ҳайвон ҳам емайди"

116

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШдан 44 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилингани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Тошкентга етиб келган чартер рейсдаги ноқонуний йўллар билан Америкага киришга уринган ватандошларимиз йўлдаги қийинчилик, 20-30 минг доллар маблағ йўқотиб, ойлаб ҳибсхоналарда сақлангани ҳақида сўзлаб берди.

21 январь куни Ўзбекистон ва АҚШ ваколатли органлари ҳамкорлигида ташкил этилган 11-репатриация рейси доирасида 44 нафар фуқаро Ватанга қайтарилганди. Шу кунгача мазкур йўналишда қайтарилганларнинг умумий сони қарийб 700 нафарга етган. Қайтарилганларнинг аксарияти Мексика орқали чегарани бузиб ўтган ва узоқ вақт миграция марказларида оғир шароитларда сақланган.

Ватанга қайтганларнинг гувоҳлик беришича, ноқонуний миграция нафақат ҳаёт учун хавфли, балки катта молиявий йўқотишларга сабаб бўлади.

Айтилишича, бир кишининг бориши 20 минг доллардан 80 минг долларгача тушмоқда.

Бир неча ойлаб давом этадиган ўрмонлар ва ботқоқликлар орқали пиёда юриш, Мексикадаги жиноий гуруҳлар ва контрабандачиларнинг тазйиқлари ҳам кучли қийинчилик туғдиради.

АҚШ чегарасида қўлга олингандан сўнг ойлаб, ҳатто йиллаб панжара ортида қолиш мумкин. "У ердаги овқатни ҳатто ҳайвон ҳам емайди", дейди депортация қилинганлардан бири.

Қайтарилган фуқаролар ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, бошқаларни бундай хатога йўл қўймасликка чақирмоқда:

"Кимдир шунча пул топасан деса ишонманг. 80 минг доллар бериб, Америкага киролмай қайтаётганлар бор. Яхшиси, қонуний бориб, ҳужжатлари билан бемалол ишлаш керак. Ноқонуний бориш — пул, вақт ва саломатликни ҳавога совуриш дегани", — дейди ўз пули ва вақтини йўқотган ҳамюртимиз.

Ўзбекистон ҳукумати ватандошларни хорижда хавфсиз бўлишга ва ноқонуний миграциянинг алдовларига учмасликка чақирган

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...