Загрузка
Загрузка
ЙПХ ходими тўхтатганда ҳужжатларни электрон шаклда кўрсатиш етарлими?
Жамият

ЙПХ ходими тўхтатганда ҳужжатларни электрон шаклда кўрсатиш етарлими?

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда 1 июлдан бошлаб ҳайдовчилар йўл-патрул хизмати ходимларига барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда кўрсатиши етарли эканлиги ҳақида турли баҳс-мунозаралар тарқалди. Хўш, аслида вазият қандай ва қонунчиликда нималар белгиланган?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб my.gov.uz портали ҳамда "Ижтимоий карта" мобил иловасида 17 турдаги ҳужжатларнинг ягона рақамли кўриниши амалиётга татбиқ этилган. Эндиликда ушбу рақамли ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини банкларда, нотариал идораларда, аэропорт ва темир йўл вокзалларида, шунингдек, ЙҲХХнинг маъмурий амалиёт ҳамда рўйхатлаш-имтиҳон олиш бўлимларида талаб қилиш тақиқланади.

Бироқ, бу енгиллик ҳайдовчиларни йўлда ҳаракатланиш вақтида шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриш мажбуриятидан озод этмайди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра, ҳайдовчилар машина бошқараётганда ЙПХ инспекторига ўзларининг биометрик паспорти ёки ID-картасининг асл нусхасини (оригиналини) тақдим этишлари шарт. Бу тартиб янги рақамли тизим ишга тушганидан кейин ҳам ўз кучини тўлиқ сақлаб қолади.

Шу билан бирга, ҳайдовчи учун жуда катта қулайлик ҳам мавжуд. Агар сизни ЙПХ ходими тўхтатганда ёнингизда паспорт ёки ID-картангизнинг асли бўлса, қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки пластик шаклда олиб юришингиз умуман шарт эмас:

  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси;

  • Транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техпаспорт);

  • Ишончнома ёки ижара шартномаси;

  • Мажбурий суғурта полиси;

  • Ойналарни қорайтириш (тонировка) учун берилган рухсатнома.

Хулоса қилганда, йўлга чиқаётганда чўнтакда фақатгина шахсни тасдиқловчи ID-карта ёки паспортнинг асли бўлиши кифоя. Қолган барча зарур ҳужжатларни ЙПХ инспекторлари электрон база орқали ўзлари текшириб олишади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...