Загрузка
Загрузка
Непалда қотил фил бир оилани 14 йил давомида таъқиб қилиб келмоқда
Дунё

Непалда қотил фил бир оилани 14 йил давомида таъқиб қилиб келмоқда

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Мудҳиш ва айни пайтда ақл бовар қилмас ушбу воқеа Непалнинг Читван миллий боғи атрофида содир бўлди. Бу ерда "Дхурбе" лақабли ёввойи ва ўта агрессив эркак фил бир оилани нақ 14 йил давомида таъқиб қилиб келаётгани ва охир-оқибат ўша хонадоннинг тўрт нафар аъзосини ҳаётдан олиб кетгани маълум бўлди. Бу шунчаки тасодифий ҳужум эмас, балки инсон ва ёввойи табиат ўртасидаги тўқнашувнинг энг аянчли ҳамда драматик суратларидан биридир.

Хаммаси узоқ 2012 йилнинг 16 декабрида бошланган. Ўшанда Читван миллий боғи чегарасидаги Мади ҳудудида яшовчи Шаничара Боте исмли маҳаллий фуқаронинг отаси Будхирам ва онаси Жарали айнан мана шу ёввойи филнинг ҳужумига учраб, шафқатсизларча топтаб ўлдирилган

Шаничара Боте ўз яқинларини ва қолган фарзандларини сақлаб қолиш учун ягона чора — қочиш ва буткул бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш деб билган. У бор-будини сотиб, Рапти дарёсининг нариги тарафидаги Жагатпур қишлоғига кўчиб келган. Оила катта ва чуқур дарёлар ёввойи филнинг йўлини тўсади, улар энди хавфсизликда яшайди деб умид қилган.

Бироқ, орадан 14 йил ўтиб, ушбу ёзнинг 5 июльга ўтар кечаси тўсатдан уй деворларига берилаётган кучли зарбалар оиланинг тинчини бузади. Ҳамма ташқарида баҳайбат фил турганини англаб, даҳшатга тушган.

Зарбалар оқибатида уйнинг деворлари зудлик билан қулай бошлаган. Шу пайт оиланинг ёш келини — 25 ёшли Ашика Боте ўз бағрига 4 ёшли ўғли Бхаратни маҳкам босганча, жонини сақлаш учун вайроналар остидан ташқарига отилиб чиққан. Аммо фил уларни шу заҳоти тутиб олган ва ваҳшийларча топтаб, ўлдирган.

Уйнинг қолган 7 нафар аъзосини эса Шаничаранинг рафиқаси Мангалининг жасорати қутқариб қолган. Аёл ўзини йўқотмай, уй айвонидаги қуруқ сомон ва хас-хашакларга ўт қўйиб, катта машъала ҳосил қилди ва уни филга қараб силкитган. Оловдан чўчиган фил ортга чекинган. Оқибатда хонадон вайрон бўлиб, ёниб кетган бўлса-да, оиланинг қолган аъзолари омон қолган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, "Дхурбе" лақабли ушбу эркак фил ёшлигида ўз тўдасидаги устувор (доминант) эркак филлар томонидан ҳайдаб юборилган ва шундан сўнг у ёлғиз, ўта тажовузкор ҳаёт тарзини танлаган. У одамлар яшайдиган қишлоқларни ўзи учун осон ем-хашак топиладиган макон деб билади. Айниқса, кузги ва қишки ҳосил йиғими даврида, шоли ва маккажўхори пишганда қишлоқларга мунтазам рейдлар уюштиради.

Миллий боғ давосига кўра, у 2010 йилдан бери инсонларга ҳужум қилиб келади ва шу кунгача жами 25 кишининг умрига зомин бўлган. Уларнинг орасида браконьерликка қарши курашувчи ва боғ хавфсизлигини таъминловчи 2 нафар ҳарбий хизматчи ҳам бор.

Қизиғи шундаки, 2012 йилда Шаничаранинг ота-онаси ўлдирилганидан кейин, ҳукумат томонидан филни йўқ қилиш бўйича махсус ҳарбий ва табиатни муҳофаза қилиш хизмати иштирокида икки ҳафталик йирик операция ўтказилган. Ўшанда филга икки марта қарата ўқ узилиб, у оғир яраланган. Бироқ у зич ўрмон бағрига қочиб, ғойиб бўлишга улгурган. Ҳамма уни ўлдига чиқарган бир пайтда, у 2016 йилда яна қайта пайдо бўлган.

Технологиялар ривожланган асрда ушбу хавфнинг олдини олиш учун филга 2019 йилда тишлари арралаб ташлангач, бўйнига сунъий йўлдош орқали ишлайдиган GPS-ошейник тақилган. Бу қурилма ҳар соатда компьютер марказига филнинг қаердалиги ҳақида маълумот узатиб турган. Агар у қишлоққа яқинлашса, ҳарбийлар ва рейнджерлар уни ортга ҳайдаши лозим эди. Фожиа юз берган тунда ҳам тизим филнинг айнан шу хонадон атрофида бўлганини кўрсатган.

Бироқ, маҳаллий аҳолининг фикрича, бу тизимда катта узилишлар бор. Фил охирги 9-10 кундан бери шу қишлоқ атрофида изғиб юрган ва унинг ҳужум қилишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмасди. Боғ маъмуриятининг бепарволигидан ғазабланган маҳаллий аҳоли Рапти дарёси устидаги кўприкни тўсиб қўйиб, норозилик намойишларини бошлаб юборган. Шундан сўнг, миллий боғ раҳбарияти "Дхурбе"ни "Сухибхар" ўрмон сектори ичида бутунлай изоляция қилишга ва назорат тизимини реал вақт (онлайн) режимига ўтказишга ваъда берган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...