Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади. Ўзбекистонликлар жами уч кун дам олишади
Жамият

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади. Ўзбекистонликлар жами уч кун дам олишади

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қурбон ҳайитида расмий дам олиш кунлари маълум бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Президентнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги қарорига кўра, байрам мамлакатимизда 16 июнь куни нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, дам олиш куни 17 июнь душанба кунига кўчирилган ва 18 июнь - сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Иш ҳафтаси беш кунлик бўлган ходимлар учун дам олиш кунлари тўрт кун давом этади, улар шу жумладан 15 июнь – шанба куни ҳам дам олишади.

Президент Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш,  Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширган

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар учун дам олиш кунлари уч кун давом этиши ҳақида ёзган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...