Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Украина томонининг маълумотларига кўра, Россия томонидан урушга жалб қилинган хорижликлар орасида энг кўп талафот Ўзбекистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Украинанинг Ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи штаби эълон қилган инфографикага кўра, 2026 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, Россия Қуролли Кучлари сафида 135 та давлатдан 27 401 нафар хорижлик жалб қилинган. Улар орасида Марказий Осиё давлатлари етакчилик қилмоқда.
Давлатлар кесимида ҳалок бўлганлар сони Ўзбекистондан 481 нафар бўлса, Тожикистондан 444 нафар, Шри-Ланкадан 275 нафар, Қозоғистондан 270 нафарни ташкил қилган. Қўшни Қирғизистондан 143 нафар, Туркманистондан эса 61 нафар фуқаро уруш ўчоқларида ҳалок бўлган

Тақдим этилган харитада кўринишича, Россия томонидан рекрутинг қилинган ўзбекистонликларнинг умумий сони 4 700 нафардан ортиқни ташкил этади. Шунингдек, Қозоғистондан 2 200 дан зиёд, Тожикистондан 3 300 дан зиёд ва Қирғизистондан 1 300 дан ортиқ фуқаро урушга жалб этилган.
Мутахассисларнинг ушбу рақамлар фақат тасдиқланган минимал кўрсаткичлар бўлиб, реал йўқотишлар ва жалб қилинганлар сони бундан бир неча баравар юқори бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Хорижлик жангчиларнинг аксарияти фронтнинг энг хавфли нуқталарига юборилгани сабабли улар орасидаги ўлим кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас