Загрузка
Загрузка
Электр энергияси йўқотишлари юқори бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан бўшатилди
Ҳодисалар

Электр энергияси йўқотишлари юқори бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан бўшатилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигида ўтказилган йиғилишда энергия самарадорлигини таъминламаган ва соҳада жиддий камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар лавозимидан озод этилди.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ушбу чора Президент раислигида 24 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилган. Давлат раҳбари электр энергияси йўқотишлари 20 фоиздан юқори бўлган туманлардаги аҳволни қаттиқ танқид қилган эди.

Лавозимидан озод этилган раҳбарларнинг орасида Андижон вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ерда 14 та туман (шаҳар) электр тармоқлари раҳбари ишдан кетган.

Самарқанд вилоятида 10 та, Жиззах вилоятида 7 та, Қашқадарё вилояти 4 та туман (шаҳар) электр тармоқлари раҳбари ҳам лавозимидан четлатилган.

Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳар биридан 2 тадан раҳбар ўз ўрнини бўшатган. Шунингдек, газ таъминоти соҳасидаги камчиликлар учун "Ҳудудгаз Хоразм" филиали раҳбари ҳам ишдан олинган.

Янги тайинланадиган ёш кадрлар олдига йўқотишларни камида икки баробар қисқартириш бўйича аниқ KPI (самарадорлик кўрсаткичлари) белгиланган. Йўқотишларни камайтириш жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этишни жадаллаштиришга алоҳида урғу берилгсн. Шу билан бирга, ёз ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, газ қуйиш шохобчаларини UGaz тизимига тўлиқ улаш ва аҳолига узлуксиз хизмат кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...