Загрузка
Загрузка
Самарқандда банк ходими фуқаронинг кредитини ўз еҳтиёжи учун ишлатиб юборди
Ҳодисалар

Самарқандда банк ходими фуқаронинг кредитини ўз еҳтиёжи учун ишлатиб юборди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида банк ходими томонидан фирибгарлик ҳолати аниқланди. Терговга қадар текширувлар давомида у фуқаронинг ишончига кириб, унинг номига ажратилган кредит маблағларининг катта қисмини ўзлаштириб олгани маълум бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими маълумотига кўра, тижорат банки мутахассиси 50 миллион сўм кредит сўраб мурожаат қилган фуқарони алдаган. У фуқарога гўёки 17 миллион сўм кредит ажратилганини билдириб, аслида тўлиқ ажратилган маблағни яширган.

Текширувда аниқланишича, фуқаронинг пластик картасига тушган 50 миллион сўмдан 33 миллион сўми банк ходими томонидан нақдлаштириб олинган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.

Текширув жараёнида етказилган моддий зарар тўлиқ қопланиб, 33 миллион сўм маблағ процессуал тартибда қайтарилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ ҳам Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида тижорат банкидан ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилганди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаларига кўра, фуқаро жами 2,9 миллиард сўмлик кредит маблағларини ноқонуний йўллар билан талон-торож қилгани маълум бўлган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...