Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон банк тизими соф фойдаси 61,5 фоизга ошди
Иқтисод

Ўзбекистон банк тизими соф фойдаси 61,5 фоизга ошди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистон банк тизими 5,5 триллион сўмдан ортиқ соф фойда қайд этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 триллион сўмга ёки 61,5 фоизга кўп бўлиб, соҳада даромадлилик пандемиядан олдинги даражаларга яқинлашаётганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, банклар фойдасининг ошишига бир нечта асосий омиллар таъсир кўрсатган. Хусусан, банк хизматлари ва комиссиялар ҳисобидан олинадиган соф фоизсиз даромадлар сезиларли ўсиб, 7,4 триллион сўмга етган.

Шу билан бирга, кредит ва лизинг операциялари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун ажратиладиган захира харажатлари камайиб, 8,3 триллион сўмдан 8,0 триллион сўмга тушган. Бу эса сўнгги йиллардаги доимий ўсишдан кейин биринчи бор пасайиш қайд этилганини англатади.

Банк тизимида фоизли даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ, яъни соф фоизли маржа 9,8 триллион сўмни ташкил этган.

Асосий молиявий кўрсаткичлар ҳам сезиларли яхшиланган. Жумладан, капитал рентабеллиги (ROE) 11,6 фоиздан 16,0 фоизгача ошган бўлса, активлар рентабеллиги (ROA) 2,1 фоиздан 2,6 фоизгача кўтарилган. Бу сўнгги олти йилдаги энг юқори натижалар сифатида баҳоланмоқда.

Умуман олганда, мазкур кўрсаткичлар Ўзбекистон банк тизими пандемия давридаги пасайишдан тўлиқ чиқиб, барқарор ўсиш босқичига ўтганини тасдиқламоқда.

Таъкидлаш жоизки, таҳлилларда 2026 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Ipotekabank 846,4 миллиард сўм соф фойда билан Ўзбекистон банк секторида етакчиликни қўлга киритганди. Бу кўрсаткич банкнинг бир йил аввалги, яъни 30 миллиард сўмлик зарар билан ишлаган даврига нисбатан 2 854 фоизлик ўсишни англатади. Шунингдек, бошқа банкларда ҳам соф фойда миқдори ошганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...