Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда МДҲдаги илк хавфли чиқиндиларни бошқариш платформаси яратилади
Жамият

Ўзбекистонда МДҲдаги илк хавфли чиқиндиларни бошқариш платформаси яратилади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш ва бошқаришга қаратилган йирик инвестициявий лойиҳа амалга оширилади. Шавкат Мирзиёев қиймати 260 миллион доллар бўлган интеграциялашган платформа лойиҳаси билан танишди. 

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра,  мазкур лойиҳа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги(МДҲ) ҳудудида ягона ҳисобланиб, йилига 330 минг тонна хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Лойиҳа доирасида хавфли чиқиндиларни лаборатория асосида таснифлаш тизими жорий этилади, уларни физик-кимёвий ҳамда термик усулларда қайта ишлаш йўлга қўйилади. Шунингдек, ихтисослаштирилган полигон ташкил этилиб, чиқиндилардан RDF ёнилғи ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Шу билан бирга, мамлакатда чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергия ишлаб чиқариш соҳасида ҳам қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида умумий қиймати 933 миллион доллар бўлган олтита чиқинди ёқиш заводи қурилмоқда. Ушбу корхоналар ишга туширилгач, йилига 3,6 миллион тонна чиқиндидан 1,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади. Кейинги босқичда эса яна 633 миллион долларлик бешта шундай завод қурилиши режалаштирилган. 

Полигонлар тизимини оптималлаштириш ҳам устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. 2030 йилгача полигонлар сонини 50 фоизга қисқартириш режалаштирилган бўлиб, 2026 йилнинг ўзида 28 та чиқинди қайта юклаш станцияси қурилади. Келгусида уларнинг умумий сонини 70 тага етказиш кўзда тутилган. 

Соҳада рақамлаштириш ва назорат механизмлари ҳам кучайтирилмоқда. Хусусан, қурилиш чиқиндиларини ҳосил бўлишидан тортиб, уларни утилизация қилишгача бўлган жараён GPS орқали кузатиб борилади. Энди қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишда чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига риоя этилгани мажбурий шарт сифатида белгиланади. Ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари фото ва видеофиксация орқали аниқланиб, жавобгарлик чоралари кучайтирилади. 

Маълум қилинишича, 2025 йилда мамлакатда маҳаллалар кесимида санитария тозалаш хизматлари билан қамров даражаси 88 фоизга етган. Жорий йилда эса қўшимча техника воситалари жалб этиш орқали ушбу кўрсаткични 90 фоизга етказиш, шунингдек, 18 та полигонни рекультивация қилиш режалаштирилган. 

Аввалроқ Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жазолар кучайтирилганди. Жарималар бирлаштирилиб, зарарга мутаносиблаштирилиши белгиланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...