Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг олтита вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Жамият

Ўзбекистоннинг олтита вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 17–18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи юзага келган.

"Ўзгидромет" хизмати агентлигининг тезкор маълумотига кўра, хавфли вазият Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг тоғли туманларини қамраб олади.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари), шунингдек, Наманганнинг Поп тумани ва Жиззахнинг Зомин ҳамда Бахмал ҳудудларида қор кўчиш эҳтимоли юқори.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг Деҳқонобод, Китоб, Шаҳрисабз, Бойсун ва Сариосиё каби бир қатор тоғли туманларида ҳамда Самарқанд вилоятининг Ургут ва Нуробод ҳудудларида фавқулодда эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилмоқда. Мутахассислар тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва мазкур йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...