Загрузка
Загрузка
Ўзгидрометдан шошилинч хабар: Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
Жамият

Ўзгидрометдан шошилинч хабар: Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

90
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонда 21-23 ноябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда сел ва тошқинлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидрометга таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда", - дея қайд этмоқда Ўзгидромет.

21 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида, 22 ноябрь куни республиканинг аксарият қисмида, 23 ноябрь куни эса Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади.

22 ноябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида, 23 ноябрь куни Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида кучли ёмғир ёғади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 22-23 ноябрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кутилмоқда, айрим жойларда кучли бўлади. 21-22 ноябрь кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача эсиши, 22-25 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг тўзонлар кўтарилиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даражага, кечаси 3-6 даражагача пасаяди, шимолда 1-3 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

22-23 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+