Загрузка
Загрузка
Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бошланди
Сиёсат

Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши бошланди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Остона шаҳридаги Мустақиллик саройида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бошланди. Тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Ўзбекистон етакчиси саммит ишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этмоқда.

Йиғилиш кун тартибидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари бирлашмага аъзо мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўриб чиқадилар.

Саммит якунида томонлар савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...