Загрузка
Загрузка
Кўксарой қароргоҳида Албания Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Сиёсат

Кўксарой қароргоҳида Албания Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Албания Республикаси Президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди. 

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, уни шоҳсупага таклиф қилган.  

Маросим давомида ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янграган. Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафини кўздан кечириб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашган. 

Тантанали маросим якунида давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушган. Шундан кейин Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган олий даражадаги музокаралар бошланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...