Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Германия етакчилари Volkswagen автомобиллари йиғилишини бошлаб берди
Иқтисод

Ўзбекистон ва Германия етакчилари Volkswagen автомобиллари йиғилишини бошлаб берди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Германия Федератив Республикаси Президенти Франк Вальтер Штайнмайер ўртасидаги музокаралар якунларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма баёнот қабул қилинди. 

Давлат раҳбарлари иштирокида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилган.  Улар орасида шаҳарларни барқарор ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни грантлар ва имтиёзли маблағлар ҳисобига қўллаб-қувватлаш бўйича келишувлар ҳам мавжуд. 

Шунингдек, бир нечта муҳим қўшма лойиҳаларга расман старт берилган. Жумладан, Тошкент шаҳрида Wolkswagen русумли автомобилларни йиғиш ишлаб чиқариши йўлга қўйилади. Андижон вилоятида янги логистика маркази барпо этилади, маиший суюқ ювиш воситалари ишлаб чиқариш ташкил қилинади. Бундан ташқари, темир йўл соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ва замонавий имтиҳон марказларини очиш бўйича лойиҳалар ҳам амалга оширилади. 

Қайд этилишича, ушбу ташаббуслар саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, инфратузилмани ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳамда Германия ўртасидаги шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...