Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионати–2026нинг K гуруҳи биринчи турида Португалия ва Конго Демократик Республикаси терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувда ҳисобни 6-дақиқада португалиялик Жоау Невеш очди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 5-дақиқасида Йоан Висса жавоб голини киритиб, ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа баҳс 1:1 ҳисобида якунланди ва ҳар икки жамоа биттадан очко ишлаб олди.
Учрашув яна бир тарихий воқеа билан ёдда қолди. Португалия терма жамоаси сардори Кристиан Роналдо Жаҳон чемпионатларида олтинчи марта майдонга тушиб, бу кўрсаткич бўйича Лионел Мессидан кейин бундай натижага эришган иккинчи футболчига айланди.
Голлар муаллифи: Жоау Невеш (6) ва Йоан Висса (45+5)
Мазкур натижадан сўнг Ўзбекистон жой олган K гуруҳидаги илк учрашув дуранг билан якунланди. Кейинги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Колумбияга қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Изоҳлар мавжуд емас