Загрузка
Загрузка
Сиёсат

Мирзо Улуғбек туманида "Ақлли туман" бошқарув тизими ишга туширилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев 23-апрель куни Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюриб, ҳудудда жорий этилган рақамли бошқарув ва хавфсизликнинг янги модели — "Ақлли туман" платформаси билан танишди. Мазкур тизим тумандаги 30 дан ортиқ алоҳида ва тарқоқ ишловчи ташкилотларни ягона марказлаштирилган тизимга бирлаштиради. Бу эса аҳоли мурожаатларини тезкорлик билан ҳал этиш, вақт йўқотиш ва бюрократик сарсонгарчиликларнинг олдини олиш имконини беради.

Платформанинг асосий имкониятларидан бири бўлган ситуацион марказ сунъий интеллект ёрдамида ижтимоий ва коммунал соҳалардаги муаммоларни узлуксиз мониторинг қилиш ҳамда аҳоли билан доимий онлайн алоқа ўрнатишга хизмат қилади. "Хавфсиз туман" тизими эса ҳуқуқбузарликларни олдиндан аниқлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлса, рақамли солиқ назорати блоки тадбиркорлик субъектларининг ягона харитаси орқали солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини ошириш имконини беради. 

Бундан ташқари, "AI Давомат" тизими мактабларда ўқувчиларнинг дарс қолдириш ҳолатларини автоматик тарзда аниқлаб, ёшлар ўртасидаги назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Давлат раҳбари ушбу тизим самарадорлигини юқори баҳолаб, уни Тошкент шаҳрининг бошқа барча туманларида ҳам жорий этиш бўйича топшириқ берган. 

Шунингдек, барча вилоятлар раҳбарлари, прокурорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари Мирзо Улуғбек туманидаги ушбу тажрибани ўрганишлари шартлиги белгиланган.

Ташриф доирасида Президент ўз фаолиятининг дастлабки йилларида — 1992-1996 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида ишлаган даврларини ёдга олган. Ҳокимлик биносида ўша даврга оид иш кабинети ва архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилган.

Маълумот учун, мазкур рақамли платформалар аввалроқ Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ҳам синовдан ўтказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...