Загрузка
Загрузка
Юқоричирчиқ туманида мактаб директори ўқувчи қизга шаҳвоний тусдаги хабарлар юборгани учун жазоланди
Ҳодисалар

Юқоричирчиқ туманида мактаб директори ўқувчи қизга шаҳвоний тусдаги хабарлар юборгани учун жазоланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Юқоричирчиқ тумани жиноят ишлари бўйича судида 24-мактаб директорига нисбатан қўзғатилган иш кўриб чиқилди. 38 ёшли раҳбар ўқувчи қизга Telegram орқали шаҳвоний тусдаги хабарлар юборгани учун маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Суд материалларига кўра, мактаб директори мазкур таълим муассасасида таҳсил олувчи қизга ижтимоий тармоқ орқали жинсий алоқага ундовчи хабарлар юбориб келган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз қилмишини "тарбиялаш мақсадида" амалга оширганини даъво қилган. Ўз навбатида, у қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, суддан жазони енгиллаштиришни сўраган ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берган.

Суд ҳукми билан у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси 1-қисмида (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Ушбу моддага асосан, мактаб директорига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани жиноят ишлари бўйича суди такси хизматини кўрсатиш давомида аёл кишига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган KIA русумли автомашина ҳайдовчисига нисбатан ҳукм чиқарганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...