Загрузка
Загрузка
Нурободда ўқитувчи 4 нафар ўқувчини калтаклади
Ҳодисалар

Нурободда ўқитувчи 4 нафар ўқувчини калтаклади

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Нуробод туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси томонидан ўқувчиларга нисбатан зўравонлик қилингани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, мазкур мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси тўрт нафар ўқувчини кечки пайт уйидан олиб чиқиб кетиб, уларга нисбатан тан жароҳатлари етказганлиги айтилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича бошқарма ўз позициясини маълум қилиб, ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги тазйиқ ва зўравонлик қатъиян қораланишини билдирган. Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганиш жараёнлари якунига етгач, ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилиши таъкидланган. Бошқарма ҳодисани ўз назоратига олганини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...