Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида 16-ёшли 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторига ҳужум қилгани учун қўлга олинди. Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа Қўқон шаҳрида содир бўлган.
Инспектор оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Можаронинг сабаблари ҳозирча аниқ эмас.
Вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми "б" банди ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчи ҳибсга олинган.
Қўқон прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ профилактика инспектори ўз оиласига пичоқ билан таҳдид қилган эркакни зарарсизлантирган эди.

Изоҳлар мавжуд емас