Загрузка
Загрузка
БМТ Хавфсизлик кенгаши Эроннинг ҳужумларини қораловчи резолюцияни қабул қилди
Дунё

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эроннинг ҳужумларини қораловчи резолюцияни қабул қилди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. БМТ Хавфсизлик кенгаши Яқин Шарқдаги вазият бўйича янги резолюцияни тасдиқлади. Ҳужжатда Эроннинг минтақа давлатларига уюштирган ҳужумлари кескин қораланган, бироқ Исроил ва АҚШ ҳаракатлари тилга олинмаган.

Резолюцияда Эрон томонидан Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва Иордания ҳудудларига берилган зарбалар "даҳшатли ҳужумлар" деб баҳоланган. Қарор ҳозирда Хавфсизлик кенгашига муваққат раислик қилаётган АҚШ ташаббуси билан қабул қилинган.

Кенгашнинг 15 та аъзо мамлакатидан 13 таси ҳужжатни ёқлаб овоз берган. Икки йирик давлат — Россия ва Хитой овоз бериш жараёнида бетараф қолган.

Резолюцияда нафақат ракета ва дрон ҳужумлари, балки Эроннинг денгиз йўлларидаги ҳаракатлари ҳам танқид остига олинган. Мамлакатнинг Ормуз бўғози орқали эркин навигацияга тўсқинлик қилаётгани қораланган. Теҳрондан зудлик билан зарбаларни тўхтатиш ва бўғозни блокдан чиқариш талаб қилинган.

Бунга жавобан Ислом Республикаси Президенти Масуд Пезешкиан АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси дунё тартиби ва глобал хавфсизликка таҳдид солаётганини таъкидлаган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси эса Исроилнинг Эрон энергетика инфратузилмасига уюштирган ҳужумларидан хавотир билдирган.

Ҳозирда Яқин Шарқдаги зиддият халқаро сиёсатнинг энг кескин нуқтаси бўлиб қолмоқда. БМТ резолюцияси Эроннинг минтақавий таъсирини чеклаш ва қўшни давлатлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги дипломатик қадам сифатида кўрилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...