Загрузка
Загрузка
Ҳаммасига қор ва ёмғир айбдорми? Тошкентда янги тоннель упирилишига ҳокимлик расмий муносабат билдирди
Ҳодисалар

Ҳаммасига қор ва ёмғир айбдорми? Тошкентда янги тоннель упирилишига ҳокимлик расмий муносабат билдирди

57
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кесишмасидаги 2024 йил фойдаланишга топширилган янги тоннель ва кўприк туташ қисми ўпирилиб тушишига Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат берди.

Ҳокимлик маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокими ишчи гуруҳ ва мутасадди хизматлар раҳбарлари билан биргаликда зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Айни пайтда мутaxассислар ҳудудни кўздан кечириб, вазиятга дастлабки баҳо бермоқда. Барча зарур хизматлар жалб қилинган, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда комплекс техник текширув олиб борилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, ўпирилишга сўнгги кунлардаги кучли ёмғирлар, тупроқнинг ортиқча намланиши ва конструкцияга тушадиган юкнинг ортиши каби омиллар таъсир қилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, лойиҳавий ечимлар, қурилиш-монтаж ишлари сифати, дренаж тизими ҳолати, қурилиш назорати ва объектни қабул қилиш тартиби ҳам текширилмоқда.

Техник текширув якунлари бўйича тиклаш ишлари юзасидан қарор қабул қилинади. Қоидабузарликлар ёки ишларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги аниқланса, масъул шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...