Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистондаги метан қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) бугун, 12 март куни фақат жамоат транспорти ва ижтимоий соҳа объектлари автомобилларига хизмат кўрсатади.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, магистраль газ қувурларида босим пасайиши сабабли вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Аҳоли хонадонлари, шифохоналар, мактаблар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини табиий газ билан таъминлаш асосий устувор вазифа бўлиб қолмоқда.
Идора мутахассислари босимни тартибга солиш ва газ узатиш тизимини меъёрий ҳолатга келтириш бўйича техник ишларни давом эттирмоқда. Ушбу чора-тадбирлар тармоқлардаги жорий кўрсаткичлар шароитида аҳолини энергия билан барқарор таъминлашни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Қолган йўл ҳаракати иштирокчиларининг эҳтиёжини таъминлаш мақсадида биржа савдоларига қўйиладиган автобензин ва суюлтирилган газ (пропан) ҳажмлари оширилди. Вазирликнинг аниқлик киритишича, ушбу турдаги ёқилғи узлуксиз таъминот учун етарли миқдорда етказиб берилмоқда.
Шу билан бирга, хусусий ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархларнинг шаклланиши устидан назорат кучайтирилди: мулкдорлар нархларни сунъий равишда оширишга йўл қўймасликка чақирилди, қоидаларга риоя этилиши ваколатли органлар томонидан назорат қилинмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас