Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Давлат департаменти 2025 йил охирида тўхтатилган Green Card (Diversity Visa) дастурини қайта тиклаш ва унга тубдан янгиланган қоидаларни жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди.
Янги тартиб 2026 йил 10 апрелдан кучга киради ва 2027 йилги лотерея дастурига (DV-2027) татбиқ этилади. Энг муҳим ўзгариш — иштирокчилар нафақат маълумотларни тўлдириши, балки шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тизимга юклаши шарт.
Хусусан, электрон ариза формасига амалдаги паспортнинг биографик маълумотлар ва имзо қўйилган саҳифаси сканери юкланиши мажбурий.
Терминологияда ҳам ўзгаришлар бор. Шаклдаги gender (гендер) сўзи sex (биологик жинс)га, age (ёш) эса date of birth (туғилган сана)га ўзгартирилган.
Агар илгари Green Card лотереясида қатнашиш мутлақо бепул бўлган бўлса (фақат ютуқ чиққандан кейин виза тўлови олинган), эндиликда рўйхатдан ўтиш вақтида барча иштирокчилардан 1 доллар ундирилади. Бу маблағ дастурни бошқариш ва маъмурий харажатларни қоплашга йўналтирилиши айтилмоқда.
Нима учун қоидалар ўзгарди?
Давлат департаментининг тушунтиришича, бу чоралар, сохта аризалар ва бошқа шахслар номидан ариза топшириш ҳолатларини камайтириш, ариза берувчининг шахсини рўйхатдан ўтиш босқичидаёқ аниқ аниқлаш, техник харажатларни иштирокчилар ҳисобидан қоплаш орқали тизим ишончлилигини ошириш мақсадларини кўзлайди.

Изоҳлар мавжуд емас