Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижонда ўтказилган назорат тадбирларида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаш ҳолати аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 1,2 миллиард сўмни ташкил этган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, фуқаро ўз уйига 21 та майнинг қурилмасини ўрнатиб, электр энергияси етказиб берувчи билан шартнома тузмасдан ва истеъмол учун тўловни амалга оширмасдан, уларни тўғридан-тўғри умумий электр тармоғига улаган.
Эркакка нисбатан иш қўзғатилган. Ҳуқуқбузарлик бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас