Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Илгари ижтимоий тармоқларда ППХ ходими хизмат автомобилида 14 ёшли қизга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу видео тез орада кенг тарқалиб, жамоатчиликда кескин муҳокамалар ва кескин реакцияларга сабаб бўлди. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувлар бошқа ҳолатни кўрсатди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳам олдинроқ ушбу шов-шувли воқеа юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишларини ўз назоратига олганди.
Маълум қилинишича, 27 апрель куни тунда ППХ ходимига унинг 22 ёшли таниши қўнғироқ қилиб, машина билан келиб олиб кетишни сўраган. Кейинчалик ушбу таниш билан бирга 14 ёшли қиз ҳам ихтиёрий равишда автомобилга чиққан. Ҳолат давомида автомобилда низо ёки ноқонуний ҳаракатлар қайд этилмаган. Аёл шунчаки ходим маслаҳатлашиб олишни сўраган бўлган.
Бироз вақт ўтгач, автомобил ёнига 18 ёшли йигит бошчилигидаги гуруҳ келган. Улар ҳаяжонли ҳолатда ҳаракат қилиб, видеога олишни бошлаган ва турли айбловлар билдирган. Кейинчалик айнан шу кадрлар интернетда вирусга айланган. Йигитга жойлашувни қизнинг ўзи телеграмм орқали юборган.
Текширув давомида аниқланишича, видео муаллифи қизнинг яқин қариндоши эмас, балки аввалдан таниш бўлган 3 йиллик йигити экани маълум бўлган. У қизни мунтазам тарзда "ёқтираман" дейиш баҳонасида ҳаракатларини чегаралаб, жанжаллашиб келишган.
Бундан ташқари, бола аввал ҳам шу ППХ ходими билан боғлиқ ҳолатларда эътиборга тушган. Ўшанда ходим ярим тунда 14 ёшли ушбу қизни кўчада олиб юргани учун уни расмий равишда огоҳлантирган.
Иштирокчиларнинг ўзлари томонидан ҳам ҳеч қандай зўравонлик ёки ноқонуний ҳаракатлар бўлмагани тасдиқланган.
Тошкент вилояти ИИББ маълумотига кўра, ППХ ходими томонидан ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик аниқланмаган.
Ҳодиса бўйича материаллар видео муаллифи ва унинг атрофидагилар ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга юборилган. Шу билан бирга, ходим текширув даврида вақтинчалик лавозимидан четлатилган — бу одатий тартиб ҳисобланади.
ИИББ таъкидлашича, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда текширилмаган маълумотлар қанчалик тез тарқалиб, инсон тақдирига таъсир қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Расмий идоралар фуқароларни шошилинч ва текширилмаган ахборотни тарқатмасликка, аввал расмий манбаларни кутишга чақирмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас