Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш кўзланмоқда
Сиёсат

Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш кўзланмоқда

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев ва Чехия Бош вазири Андрей Бабиш иштирокида ўтган музокаралар икки давлат ўртасидаги амалий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди. Томонлар савдо, саноат, энергетика ва инновациялар соҳасидаги шерикликни кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришдилар.

Учрашувда Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги муносабатлар барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани, хусусан, парламентлараро "Дўстлик гуруҳлари" фаолияти ва ҳукуматлараро комиссияларнинг самарали иши алоҳида таъкидланган

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ўсган. Янги вазифа сифатида маҳсулот турларини кенгайтириш орқали савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш кўзланган.

Хозирда Ўзбекистонда Чехия капитали иштирокида 37 та корхона фаолият юритмоқда. Чехияда Ўзбекистоннинг илк сертификатлаш филиали очилмоқда, шунингдек, "Yevro-6" стандартлари бўйича замонавий лаборатория қурилиш жараёнида. Машинасозлик, "яшил" энергия, геология, кимё ва фармацевтика соҳаларида лойиҳаларни қамраб олувчи Технологик ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.

Ташриф доирасидаги муҳим ташаббуслар илгари сурилди. "Ақлли шаҳарлар" (smart cities) яратиш, муҳандислик ва рақамли технологиялар соҳасидаги кооперацияни кучайтириш белгиданган. Чехия Экспорт банки ва Экспорт кредитларини суғурталаш агентлигининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш нияти олқишланган. 

Иқтисодий ташаббусларни илгари суриш учун махсус кенгаш тузиш ва Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини август ойида Тошкентда ўтказиш таклиф этилган. Таълим ва илмий алмашинувни кенгайтириш, кино ва маданият кунларини мунтазам ўтказиш, шунингдек, Тошкент ва Прага ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Музокаралар якунида эришилган барча келишувларни ўз вақтида ижро этиш мақсадида қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга қарор қилинган. Томонлар, шунингдек, тартибли меҳнат миграцияси ва долзарб халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашганлар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...