Загрузка
Загрузка
Қўштепада МИБ эр-хотин ўртасида низоли бўлган ер участкасини тенг иккига бўлиб берди
Ҳодисалар

Қўштепада МИБ эр-хотин ўртасида низоли бўлган ер участкасини тенг иккига бўлиб берди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон муқобил туманлараро судининг 2026 йил 5 июндаги ҳал қилув қарорига асосан, Қўштепа туманида жойлашган ҳовли жойнинг ер участкаси собиқ эр-хотин — қарздор эркак ва ундирувчи аёл ўртасида тенг икки қисмга бўлинди. Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимлари томонидан мазкур суд қарорининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Суд қарори ижросини амалга ошириш давомида МИБ ходимлари томонидан ер участкаси қонун талабларига мувофиқ томонларга тақсимлаб берилган. Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздордан давлат фойдасига 2 миллион 60 минг сўм миқдорида ижро йиғими ундирилган.

Мазкур мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ижро ҳужжати тўлиқ тамомланиб, собиқ эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқлари таъминланган. Соҳа мутахассислари узоқ йиллар давомида биргаликда қурилган мол-мулкни бўлиш оила ажралишидаги энг оғир баҳслардан бири экани ва бундай вазиятларда қонун ҳар икки томон ҳуқуқларини тенг ҳимоя қилишини эслатиб ўтган.

Олдинроқ Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган ота Жиззах шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида қўлга олинганди. Унинг фарзанди олдидаги алимент қарздорлиги 20 миллион сўмдан ошиб кетган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...