Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган ота Жиззах шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида қўлга олинди. Унинг фарзанди олдидаги алимент қарздорлиги 20 миллион сўмдан ошиб кетган.
Тезкор тадбир давомида аниқланишича, қарздор ажримдан сўнг фарзандини моддий таъминлашдан атайлаб қочиб, яшириниб юрган. У Жиззах шаҳридаги меҳмонхонадан икки кишилик жой банд қилиб, "севгилиси"ни кутаётган вақтида МИБ ходимлари томонидан аниқланган ва ушланган.
Маълум бўлишича, фуқаро муқаддам фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлагани сабабли нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка ҳам тортилган. Ҳозирда ушбу қидирувда бўлган шахс топилиб, кейинги мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш учун МИБ Фориш туман бўлими давлат ижрочисига топширилган.
Бундан олдин алиментдан қарзи бор эркак тандир ичида яширинган ҳолда топилганди.

Изоҳлар мавжуд емас