Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан ҳукумат таркибида ва Президент Администрациясида муҳим кадрлар алмашинуви амалга оширилди.
Хусусан, Дилнозахон Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. У ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди ва янги ишга ўтиши муносабати билан аввалги лавозимидан озод этилган.
Ушбу лавозимда ишлаб келган Зулайхо Маҳкамова эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринингўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, давлат раҳбарининг бошқа бир фармони билан Музаффар Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимидан озод қилинган.
Бугун Президентнинг 2026 йил 10 июлдаги тегишли фармони билан Сардор Умурзоқов ҳам Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Изоҳлар мавжуд емас